Нурафшонда Ёшлар куни қандай нишонланди?

Viloyat yangiliklari

Эрта тонгдан Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Нурафшон шаҳрида ёшлар ўртасида югуриш марафони ўтказилди. 6 км. масофада ташкил этилган марафонда 1500 нафар ёшлар иштирок этди.

Тошкент вилояти “Ёшлар маркази”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Марказ учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан 22 миллиард сўм маблағ ажратилди. Марказда ёшлар учун инглиз, корейс тиллари, шахмат, пазандачилик, тикувчилик, бизнес саводхонлик, психология, тасвирий ва амалий санъат, мусиқа, компьютер саводхонлиги тўгараклари мавжуд.

    Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев иштирок этди.

   Фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов, Президент маслаҳатчиси ўринбосарлари Қаҳрамон Қуронбоев, Фарҳод Маҳмудов ҳамда Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда зангиоталик ёш шоира Зилола Шомуродовага Давлатимиз раҳбарининг совғаси топширилди. Президент мактуби ўқиб эшиттирилди.

    Тадбир “Ёшлар куни” муносабати билан “Ҳоким ва ёшлар” учрашувига уланиб кетди. Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан икки нафар вилоятимиз ёшлари тақдирланишди.

    Сана муносабати билан Нурафшонда галаконцерт бўлиб ўтди.

Print Friendly, PDF & Email