12 июнь куни “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”

Yangiliklar

    Халқаро меҳнат ташкилоти ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида жорий йилнинг 12 июнь куни “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни” муносабати билан “Қишлоқ хўжалигида болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларидан фойдаланишига йўл қўймаслик” мавзусида “Ниҳол” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши томонидан тадбирлар ташкиллаштирилди.

    “Ниҳол” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўтказилган тантанали тадбирда Меҳнат муҳофазаси ва бола ҳуқуқлари мавзуига оид тақдимотлар ҳамда видеороликлардан фойдаланган ҳолда ўғил-қизларга мамлакатимизда ёш авлод камолоти йўлида амалга оширилаётган тизимли ишлар, болажонлар манфаатларини таъминлаш йўналишидаги саъй-ҳаракатлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди мавзуга оид қизиқарли машғулотлар ташкил қилинди.  Шунингдек, иқтидорли болалар иштирокида расм чизиш танлови, спортнинг  дюдо бўйича чемпиони Маматқосимов Хикматилло билан мастер-класс,ёш эстрада юлдузи Хумоюн Мирзо  билан учрашувлар ўтказилди.

    12 июнь куни “Бутунжаҳон болалар меҳнатига қарши кураш куни”да яна бир муҳим профилактик чораларидан бири касаба уюшма ташкилотлари томонидан ёзги соғломлаштириш мавсумини самарали ташкил қилишда фаоллик кўрсатилмоқда.

    Тадбир давомида болажонлар орасида спорт мусобақалари ўтказилиб, оромгоҳдаги ўғил-қизлар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар барчанинг олқишига сазовор бўлди. Спорт турлари бўйича ҳамда расм чизиш танлови ғолибларига Тошкент вилояти касаба уюшмаси ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг эсдалик совғалари  болаларга топширилди.

Print Friendly, PDF & Email