«Слёт Ура 2019» Халқаро ёшлар ўқув форумида тажриба алмашилди

Янгиликлар

  Жорий йилнинг 14-16 июнь кунлари Челябинск вилояти касаба уюшмалари Федерацияси томонидан «Слёт Ура 2019» Халқаро ёшлар ўқув форуми ташкил этилди. Унда Россия Федерациясининг вилоятларида фаолият юритаётган ёш мутахассислар ҳамда касаба уюшмалари фаоллари иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикасидан Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Шахноза Ахмедова, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашинингг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Зиёдилла Атаходжаевлардан иборат делегация иштирок этди.

    Форум мобайнида иштирокчилар Челябинск вилоятининг ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиш механизмлари, ёшларга яратилаётган имтиёзлар, йирик завод, фабрика ва комбинатларнинг иш фаолияти, уларда фаолият юритаётган ёш ходимларга яратилаётган шароитлар, имтиёзлар ва кафолатлар тўғрисида кенг тассавурга эга бўлиб қайтдилар.

    Мазкур форум турли хил оммавий тадбирларга ҳам жуда бой бўлди. Жумладан, Челябинск вилояти  касаба уюшмалари Федерациясининг “Слёт Ура 2019”лойиҳаси доирасида “Касаба уюшма фаолиятида информацион технологияларини ривожлантириш, “Касаба уюшма СММ”, “Лойихалар ишлаб чиқишда грант талабларини расмийлаштириш”,  “Ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширишда замонавий босқичлари”, “Ёшларни касаба уюшмасига аъзолигига жалб этиш”, Челябинск вилояти  касаба уюшмалари Федерацияси ёшлар фаолияти билан яқиндан танишув иштирокчилар кўнглидан чуқур жой эгаллади.

    Хулоса қилиб айтганда, “Слёт Ура 2019” Челябинск вилоятининг ёшлар форумида  Ўзбекистон делегацияси вакиллари касаба уюшмаси фаолиятига оид янги билим ва кўникмалар эгаллаш, турли хил ўқув тренинглар ва мастер-классларда иштирок этиш,  Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ёшлар Бирлашмаси фаолияти тўғрисида ўзаро билим ва малака алмашиниш бахтига муяссар бўлдилар.

         

Print Friendly, PDF & Email