МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ОЙЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР

Yangiliklar

    Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши жорий йилнинг 26 июнь куни Қибрай туманида жойлашган Тошкент иссиқлик электр станцияси” УК мажлислар залида “Меҳнатни муҳофаза қилиш ойлиги”га бағишланган “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусида Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларни меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимларининг мафкуравий билим савияларини ошириш мақсадида амалий-семинар ташкил этилди.

    Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши томонидан уюштирилган ушбу тадбир “Меҳнатни муҳофаза қилиш ойлиги”га бағишланди. Тадбир давомида Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспектори, Тошкент вилояти Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси шифокори, Тошкент ИЭС меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлик техникаси бошлиғи, “Тошкент ИЭСда меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлик техникаси бўйича амалга оширилаётган ишлар” тўғрисидаги маърузалар тадбир иштирокчиларида катта таъссурот қолдирди.

    “Узагросуғурта” Давлат акционерлик суғурта компанияси вилоят дирекцияси масъул ходими Малоҳат Бекчанованинг “Ходимларни ҳаётини суғурта қилиш ҳамда ишлаб чиқаришда жабрланган ходимлар учун суғурта тўловларини ундириш тартиби” маърузаси якунида, Меҳнат муҳофазаси маданияти, хатти-ҳаракатлар ҳавфсизлиги аудити масалалари ҳам муҳокама қилинди.

    Бундан ташқари, меҳнат жараёнида ходимларнинг хавфсизлиги ва иш қобилиятини сақлаш мақсадида ҳар бир касб учун меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномаларишлаб чиқилган бўлиб, ходимларга дастур асосида дастлабки ва даврий ўқитиш, йўриқ бериш масалаларига тўхталиб ўтилди.

    Тадбир сўнгида маърузалар бўйича баҳсу мунозаралар ва савол жавоблар қилиниб иштирокчилар барча берилган саволлар бўйича ўзларига керакли жавобларни олганликларидан қаноатланиб мамнун эканликларини билдиришди.

Print Friendly, PDF & Email