«Меҳнат муҳофазаси ойлиги”га бағишланган семинар

Yangiliklar

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2019 йил 28 февралдаги 14-25”с”-сонли Раёсат қарорига асосан вилоятдаги 22 та туман ва шаҳарлардаги корхона ва ташкилотларда “Меҳнатни муҳофазаси ойлиги” доирасида тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 29 май куни Нурафшон шаҳри ва Ўрта Чирчиқ туманида “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусида ўтказилган семинар корхона, ташкилот ва муассасаларни меҳнат муҳофазаси бўйича масъул ходимларининг мазкур йўналишдаги меъёрий хужжатлар билан таништириш ва салоҳиятларини оширишга қаратилди.

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан ташкил этилган ушбу семинар “Меҳнатни муҳофазаси   ойлиги”га бағишланди.

Семинарда Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспектори Бекзод Қўчқаров “Ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ходисаларни ва касб касалликларини олдини олиш”, Тошкент вилояти Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси шифокори Гулчеҳра Бекджанова “Меҳнатда жабрланган ходимларга ногиронликни белгилаш тартиби”, “Узагросуғурта”Давлат акционерлик суғурта компанияси вилоят дирекцияси директори Рустам Хидиралиевнинг “Ходимларни ҳаётини суғурта қилиш ҳамда ишлаб чиқаришда жабрланган ходимлар учун суғурта тўловларини ундириш тартиби”, тўғрисида маъруза қилдилар.

Мазкур семинарда меҳнат жараёнида ходимларнинг хавфсизлиги ва иш қобилиятини сақлаш мақсадида ҳар бир касб учун меҳнат муҳофазаси бўйича ишлаб чиқилган йўриқномалар ва дастурлар асосида ходимларга дастлабки ва даврий ўқитиш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди. Вилоят Бирлашма Кенгаши томонидан семинар иштирокчиларга иш фаолиятда фойдаланишлари учун қўлланмалар тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email