Ёшларнинг истеъдодини намоён қилиш уларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатининг изчил амалга оширилишида давлат ва нодавлат ташкилотларининг яқиндан ҳамкорлигини ташкил этиб бориш, ишчи касбларни оммалаштириш, ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш, ўқувчиларда ўзлари танлаган касб ва ихтисосликларни чуқур ўрганишга қизиқишни кучайтириш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши Раёсати, Тошкент вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Ёшлар ўртасида «Энг фаол ёш ишчи касб эгаси» танловини ўтказиш тўғрисида Қўшма қарор имзоланди.
“Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” кўрик танлови ёшларимизнинг ўзлари танлаган касблар ва ихтисосликларини чуқур ўрганишга қизиқишларини ошириш, ўқувчи ёшларнинг истеъдоди ва ижодий қобилиятларини намоён қилиш, уларнинг билим савиялари, кўникма, малакаларини ва маҳоратларини оширишга қаратилган.
“Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” кўрик танловининг вилоят босқичи эса фақат 1-ўринни эгаллаган ғолиблар қатнашдилар. “Ғишт териш — Умумқурилиш ишлари устаси”, “Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси”, “Ортопедик стоматология техниги”, “Ошпазлик иши”, “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси”, “Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги” “Суғурта агенти”, “Бухгалтер”, “Дастгоҳли рангтасвир рассоми”, “Компьютер ва компьютер жихозларини ишлатиш ва дастурий таъминоти бўйича техник”, “Электромонтаж- электромонтёр” жами 11та номинациялар бўйича амалий ва назарий тест синовлари ўтказилди.
Жорий йилнинг 20 май куни 12-болалар мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида Ёшлар ўртасида «Энг фаол ёш ишчи касб эгаси» танловининг вилоят босқичи номинациялари ғолибларини Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши раиси М.Носиров томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.
Номинацияларда 1-ўринни эгаллаган ғолибларимиз Республика босқичида иштирок этишади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: