Замонавий билим ва касб-ҳунарни пухта эгаллаган мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган ёшларимиз бизнинг фахримиз. Бугун вилоятимизда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш, уларни турли ёмон иллатлар таъсирига тушиб қолишдан сақлаш мақсадида хуқуқ тарғибот органлари, жамоат ташкилотлари билан хамкорликда олий таълим муассасалари ўртасида қатор мавзуларда тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Айни вақтда республикамизда амалга оширилаётган ислохотларнинг мазмун моҳиятини ёшларга тўлақонли тушунтириш, уларда дахлдорлик ҳиссини кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 28 май куни Чирчиқ Давлат педагогика институтининг мажлислар залида талабалар орасида “Гиёҳвандлик моддаларига чек қўйиш ва Одам савдосини олдини олиш” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинарда ЎзР ВМ хузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази бўлим бошлиғи Ш.Ғуломов, Тошкент вилояти ИИБ жиноят қидирув бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Алиасқаров, Чирчиқ шахар Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси масъул котиби Ў.Таджибаев, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг юридик бўлими мудири А.Мусулмонов, Бирлашма Кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Ш.Ахмедовалар томонидан маърузалари очиқ мулоқот руҳида ўтказилди.
Ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш, уларни турли салбий иллатлардан асраш “Одам савдосидан огоҳ бўлинг!”, “Гиёҳвандлик қўймайди омон, одам умрини этади хазон”, “Одам савдосидан огоҳ бўлинг”, “Инсон бахт учун туғилади” мавзуларида талабалар билан мулоқот қилиниб уларни саволларига малакали мутахассислар томонидан аниқ жавоблар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: