Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди

Yangiliklar

 

  Оҳангарон шаҳридаги Саноат касб-ҳунар коллежи  биносида  жорий йилнинг 17 май куни Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ҳамда маҳаллалардаги ишсиз ёшлар учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Аҳоли бандлигини таъминлаш орқали уларнинг турмуш шароитини яхшилаш, фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Оҳангарон шаҳридаги бўш иш ўринлари ярмаркасида юздан ортиқ фуқаролар, жумладан ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида бугунги кунда ишсиз бўлган фуқаролар, кам таъминланган оилалар вакиллари, муқаддам судланганлар ҳамда касб -ҳунар коллежларини битирганлар, иштирок этишди.

   Ушбу меҳнат ярмаркада 15 та корхона ва ташкилотлар 252 бўш иш ўринлари билан қатнашдилар. Маърузачилар томонидан ишсиз, иш изловчи шахс сифатида рўйхатга олинган фуқаролар жамоат ишларида қатнашиб, ўзига, касбига мос ишларга жойлашиши мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

   Ярмаркада Оҳангарон, Олмалиқ, Ангрен, Нурафшон шаҳарлари, Пискент Оҳангарон Ўртачирчиқ туманларидан ҳам 200 нафардан зиёд ишсиз фуқаролар ва ёшлар қамраб олинди, шу жойнинг ўзида 9 нафар ёшлар бандлиги таъминланди. Бундан ташқари бир қанча корхона ташкилотлар 109 нафар ишсиз бўлган фуқароларга ҳамда касб-ҳунар коллежларини битирганларга  йўлланмалар тақдим этишди.

   Ярмаркада Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши ҳам муносиб иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email