Хавфсиз ва ҳимояланган фаолият асоси

Янгиликлар

    Олмалиқ кон металлургия комбинатининг “Темирйўлчилар” маданият марказида ўтган семинарда меҳнат муҳофазасининг муҳим жихатлари очиб берилди. Жорий йилнинг 24 апрел куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши ҳамда “Олмалиқ КМК” АЖ ҳамкорлигида уюштирилди.

   Семинарда санитария гигиена ва касб касалликлари илмий текшириш институти шифокори Р.Ишитовнинг “Касб касалликлари структураси ва профилактикаси”, Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи С.Бобоқуловнинг “Ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ходисаларни ва касб касалликларининг олдини олиш”, Тошкент вилояти Тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси  шифокори Г.Бекжонованинг “Меҳнатда жабрланган ходимларга ногиронликни белгилаш тартиби тўғрисида”ги маърузалари иштирокчиларда катта таасурот қолдирди.

   Тадбир сўнгида Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича  жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик танловининг биринчи босқичи ғолиблари «Энг яхши ташкилот», «Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил», «Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис» номинацияларининг 1, 2, 3-ўрин эгаллаган ғолибларни Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши раиси М.Носиров томонидан диплом ва эсдалик совғалар  билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email