“Меҳнат муҳофазаси ойлиги”га бағишланган “Хавфсизлик, саломатли ва келажакдаги меҳнат” мавзусидаги ўқув-семинар ўтказилди

Yangiliklar

  Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши 2019 йил давомида Тошкент вилояти шаҳар ва туманларида Меҳнат муҳофазаси ойлиги”ни ўтказиш режасига асосан  жорий йилнинг 28 март куни Янгийўл туманидаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг мажлислар залида  “Хавфсизлик, саломатли ва келажакдаги меҳнат” мавзусидаги ўқув-семинар ўтказилди.

   Ўқув-семинарда Янгийўл шаҳар, Янгийўл ва Чиноз туманларининг корхона, ташкилотларнинг мехнат мухофазаси нозирлари, меҳнат мухофазаси бўйича юклатилган масъул ходимлар, касаба уюшма қўмиталари раислари, касаба уюшма қошидаги ёшлар бирлашмалари раислари иштирок этишди. Ўқув–семинарда “Меҳнатда жабрланган ходимларга ногиронликларни белгилаш тартиби тўғрисида”ги, “Ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодисаларни ва касб касалликларини олдини олиш тўғрисида”ги “Меҳнатда жабрланган ходимларга ногиронлик нафақаларини тайинлаш ва ва тўланган зарар тўловларини тиклаш тартиби тўғрисида” батафсил малакали мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар  берилди.

  Ўқув-Семинар якунида вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Меҳнат муҳофазаси бўлими мудири Ф.Нафасов, Бирлашма Кенгашининг Ёшлар масалари бўйича раис маслаҳатчиси Ш.Ахмедовалар томонидан касаба уюшмалари тизимидаги корхона ва ташкилотларда ходимларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида яхши натижаларга эришилгани, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда, иш берувчи билан ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйганлиги таъкидланди.

Print Friendly, PDF & Email