Тошкент вилоятида «Энг зукко талабалар» кўрик — танлови ўтказилди

Yangiliklar

Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг 2019 йилга “Ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”га мувофиқ талаба ёшларни ижтимоий-маънавий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларининг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, касаба уюшма ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижодий салоҳияти ва уларнинг ўз иқтидорларини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида, Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат педагогика институти талабалар орасида “Энг зукко талабалар”  кўрик-танлови ўтказилди.

   “Биз педагог талабамиз!”, “Талабалик олтин даврим”, Мен ўқитувчи, Мураббийман!” шартлари билан 3 та жамоа «Талабалогия», «Устаси фаранглар» ҳамда «Парвоз» жамоалари иштирок этишди. Кўрик танлов жуда қувнок саҳна кўринишларига бой ва қизиқарли бўлди.

   Жамоалар ўз чиқишларида  ватанпарварлик, эл-юртга садоқат руҳини тарбиялаш ғояларини акс эттиришга алоҳида эътибор қаратишган. Кўрик танловда ғолибликни “Талабалогия” жамоаси,  қулга киритишди.

    Ғолибликни қўлга киритган жамоаларга Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари О.Топилова ва Ш.Ахмедовалар томонидан иштирокчи талабаларнинг ҳар бирларига дипломлар ҳамда Эркин Вохидов ва Чингиз Айтматовнинг китоблари совға тариқасида топширилди.

Print Friendly, PDF & Email