Юртимизда жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, ёшларнинг спортда ўз куч ва иқтидорини намоён этиш учун кенг шароитлар яратишга Давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда ва бу йўналишда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, халқаро спорт майдонларида муваффақиятли иштирок этиши учун шароит яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда профессионал ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадида Вилоят Бирлашма Кенгаши ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфида Жисмоний тарбия ва спорт-соғломлаштириш ишлари бошқармаси- ҳамкорлигида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг Меҳнат жамоаларида Олимпиада ва Осиё ўйинлари, Жаҳон чемпионати ва Халқаро мусобақаларда совриндор бўлган спортчилар билан ёшлар ўртасида учрашувлар ташкил этилмоқда. 2019 йилнинг 15 март куни “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖга қарашли “Металлург” санъат саройида юксак натижаларга эришган Тошкент вилоятидаги спортчиларнинг расмий қабули ташкил этилди. Ушбу тадбир ёшларни спортга бўлган муҳаббатини оширишга қаратилган. бўлиб, Олимпия, жаҳон чемпионатлари, Осиё ўйинлари, Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари ҳамда халқаро мусобақаларда юксак натижаларга эришаётган, халқаро майдонларда Ўзбекистоннинг обрў-эътибори, мустақил диёримиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Тошкент вилоятидаги спортчиларни шарафлашга, уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилди. Ўзбекистон байроғини юқорига кўтарган спортчиларни тарбиялашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётган устозларга ҳамда вилоят спортчиларининг 11 нафари Тошкент вилояти Бирлашма Кенгашининг қимматбаҳо совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирландилар. Ш.Одилхонова.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: