Наврўзи олам муборак.

Viloyat yangiliklari

 Наврўз–Ҳалқимизнинг энг севимли байрамларидан бири ҳисобланади. Чин маънода баҳор байрами. Бунда дастурхонлар ноз-неъматларга тўлиб тошади, деярли ҳар бир ўзбек хонадонида катта қозонларда сумалак қайнайди. Ёшларни айтмайсизми, қизлар сочларига жамалак тақишади, болалар ва йигитлар эса қўлга варакни олиб қир-адирларга югуриб кетишади.

   Шундай ажойиб ва қутлуғ кунда юртимиздаги Тошкент тумани, Келес шаҳридаги  футбол майдонида туман хокимлиги ва Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари Тошкент ва Зангиота туманлари касаба уюшмаси Кенгашлари, муассаса ва ташкилотлари томонидан Наврўз байрами ташкил этилди. Байрам  кўтаринки руҳда ўтказилиб, унда урф-одатларимизга кўра сумалак, ҳалим, кўк сомса, кўк чучвара, кўк қатлама,  ош ва бошқа миллий таомлар меҳмонларга улашилди. Шунингдек миллий қадриятларимизни урф-одат ва анъаналаримизни мадҳ этувчи дастурлар, бадиий чиқишлар ташкил этилди. Наврўз байрамингиз муборак бўлсин азиз юртдошлар!

                                                                                                                 Ш.Ахмедова.

Print Friendly, PDF & Email