“Наврўз байрами”ни қизиқарли ва мазмунли ўтказиш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмаси ташкилотлари Бирлашмаси томонидан 2019 йил 22 март куни, Ёшлар бирлашмалари раислари, Ёшлар билан ишлаш комиссиялари раислари ҳамда Ёш касаба уюшма аъзолари учун саёҳат уюштирилди.
Саёҳат давомида “Амир Темур” хиёбони, “Шаҳидлар майдони” меъморчилик комплекси, “Минор” масжиди, “Матонат” хайкали, “Зарқайнар” кўргазмалар зали, “Чорсу” бозори, “Самарқанд дарвоза”, “Истиқлол” майдони, А.Навои кўчалари ва Мустақиллик майдонлари мустақиллик йилларида барпо этилган объектлар билан тиништирилди.
“Саёхат давомида биз, кўплаб тарихий бинолар, уларнинг нечанчи йиллар қурилганлиги, асосчилари тўғрисида, театрлар, Мустақиллик йилларида барпо этилган бинолар ҳамда эски Тошкент шаҳрининг қадимий бинолари бўйича қисқача маълумотларни олдик ва маънавий билимларимизни оширдик. Биз вилоят ёшлари бу “Дабл Деккер” автобусига биринчи бор чиқишимиз, бунинг учун саёхат уюштирган Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгашининг Ёшлар бирлашмасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”- дейди- Қибрай тумани Тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитасининг Ёшлар бирлашмаси раиси Хуршида Салимбаева.
Ш.Ахмедова.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: