Ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида, таълим, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизларни рағбатлантириш, намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларини шарафлаш, шунингдек “Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси доирасида тадбирлар амалга ошириш мақсадида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши томонидан бир қанча тадбирлар амалга оширилди. Байрам муносабати билан меҳнат жамоаларида аёллар ўртасида спортнинг оммавий турлари бўйича мусобақалар ташкил этилди. Эҳтиёжманд оилалар аёлларининг ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор жойларга, республиканинг тарихий шаҳарларига саёҳатлари ташкил этилди. Жорий йилнинг 6 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги Ўқув марказида Бирлашма Кенгаши томонидан “Аёллари қадр топган диёр” номли тадбир ташкил этилди. Муқимий театри актёрлари Гулчеҳра Носирова ва Равшан Дадажонов ҳамда шоир Мирзо Карим иштирокида ўтган тадбирда Аёл, Она симосига эҳтиром ўз ифодасини топди. -Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини мустаҳкамлаш борасида тарихий ишлар амалга оширилмоқда, — дейди Тошкент вилояти касаба уюшма ташкилотлари Бирлашмаси раиси Муроджон Носиров. -Бу жараёнда касаба уюшмалари ташкилотлари фаол иштирок этмоқда. Тадбирда байрам иштирокчиларига Бирлашма Кенгашининг қимматбаҳо совғалари топширилди. Шундай тадбирлардан бири 2019 йилнинг 7 март куни Зангиота туманида жойлашган 29262-сонли ҳарбий қисмда ҳам бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда бир неча йиллар давомида ўзининг хизмати билан халқимизнинг тинчлиги ва осойишталиги учун хисса қўшиб келаётган ҳарбий хизматчи ва Қуролли Кучлар ишчи хизматчи аёллари Бирлашма Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: