«Ўзметкомбинат» АЖ да жамоа шартномаси бажарилиши бўйича Конференция ўтказилди.

Янгиликлар

 Жорий йилнинг 23 февраль куни «Ўзметкомбинат» АЖ да жамоа шартномаси бажарилиши бўйича Конференция  ўтказилди. Унда  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бўлими мудири Н.Каримова, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси ўринбосари Л.Холмуминова, «SFI Management Group» компанияси вакиллари, Бекобод шаҳар ҳокими З.Файзуллаев, «Ўзметкомбинат» АЖ  бошқарув раиси Т.Азаматов ва корхонанинг касаба уюшма фаоллари ва аъзолари иштирок этди. 

    Конференция давомида  «Ўзметкомбинат» АЖ раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳисоботлари эшитилиб, 2018 йил давомида  иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимларга муносиб меҳнат шароитларни яратиш, ойлик маошларини тўлаш, соғломлаштириш, меҳнат муҳофазасини таъминлаш, ёшлар ва аёллар учун шароитларни яратиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

    Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раиси томонидан йиғилиш иштирокчиларининг саволларига  тегишли жавоблар берилди. Корхона жамоаси томонидан 2018 йилда жамоа шартномаси бажарилиши бўйича амалга оширилган қониқарли деб топилди ва “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” муносабати билан  қўшимчалар киритилди.

Print Friendly, PDF & Email