«Максам -Чирчик» АЖ да жамоа шартномаси бажарилиши бўйича Конференция ўтказилди.

Янгиликлар

   Жорий йилнинг 22 февраль куни «Максам-Чирчик» АЖ да жамоа шартномаси бажарилиши бўйича Конференция  ўтказилди. Унда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси бўлими мудири Н.Каримова, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси ўринбосари Л.Холмуминова, «Максам -Чирчик» АЖ бошқарув раиси Х.Сайдахмедов ва корхонанинг касаба уюшма фаоллари ва аъзолари иштирок этди.

    Конференция давомида  «Максам -Чирчик» АЖ раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитаси ҳисоботлари эшитилиб, 2018 йил давомида  иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга муносиб меҳнат шароитларни яратиш, дам олдириш ва соғломлаштириш, ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларни қўллаб-қувватлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш борасида  амалга оширилган ишлар муҳокама этилди.

  Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раиси томонидан йиғилиш иштирокчиларининг саволларига тегишли жавоблар берилди. Корхона жамоаси томонидан 2018 йилда жамоа шартномаси бажарилиши бўйича амалга оширилган қониқарли деб топилди ва “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” муносабати билан  қўшимчалар киритилди.

Print Friendly, PDF & Email