Тошкент вилоятида “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан 2018-2020 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар Дастури ижросини таъминлаш бўйича қишлоқ хўжалиги ходимлари учун ўқув-семинари ўтказилди.

Yangiliklar

     Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2019 йилнинг 14 январдаги “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ходисалар ва касб касалликларининг олдини олиш бўйича чора–тадбирлар” режаси ҳамда “Қишлоқ хўжалигида меҳнат мухофазаси ва хавфсизлиги бўйича ўқув семинарлар ўтказиш жадвалига асосан жорий йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув Марказининг мажлислар залида Агросаноат мажмуи ходимлари Республика Кенгаши ҳамда Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши ҳамкорлигида “Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги, ишлаб чиқариш жараёнида бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлари олдини олиш” мавзусида ўқув-семинар ўтказилди. Мазкур семинарда Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгашлари раислари, ҳисобчилари, ишлаб чиқариш корхоналарида фаолият юритувчи меҳнатни ҳимоя қилиш ходимлари, бошланғич ташкилот раислари ҳамда йирик фермер хўжаликлари раислари иштирок этди.
Семинарда Қишлоқ хўжалигида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ва унинг аҳамияти, меҳнатда жабрланган ходимларга меҳнат қобилияти йўқотганлик даражасини белгилаш тартиблари, зарар тўловларини олиш ҳуқуқига эга шахслар ва боқувчисини йўқотган шахсларга тўланадиган зарар тўловларни тўлаш тартиблари, меҳнат қонунчилиги ва тизимдаги корхоналарда меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисида тушунтиришлар шунингдек семинар иштирокчилари саволларига мутахассислар томонидан аниқ жавоблар берилди.
Жорий йил давомида вилоятдаги агросаноат тизимидаги корхона ва ташкилотларда ходимлар меҳнатини мухофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар, сохадаги муаммолар ва камчиликлар, уларнинг бартараф этиш йўллари хақида фикр ва мулохазалар билдирилди.
Шунингдек, бу борада амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди хамда туман кенгаши раисларига семинар йиғилишларини жойларда режа асосида туман мутахассислар иштирокида ўтказиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
  Семинар якунида Агросаноат мажмуи ходимлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда ходимларнинг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва хуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида яхши натижаларга эришган, соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратишда, иш берувчи билан ижтимоий ҳамкорликни йўлга қўйган касаба уюшмаси туман кенгаши раислари ва бошланғич таашкилотлар раислари ҳамда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси муҳандисларига Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ва вилоят Бирлашма Кенгаши томонидан ташаккурномалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email