Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашда ёш касаба уюшма аъзолари, талабалар орасида “Қуролли Кучларнинг фуқаролик жамиятида тутган ўрни ва роли” мавзусида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тассаруфидаги “Ўқув маркази” да семинар ўтказилди.
Ушбу семинар ёшлар орасида мамлакатимиздаги тинч ва осуда ҳаёт қадрининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, улар Ватан ҳимоясини таъминлашдек муқаддас бурч, ҳарбий – ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришда ёшларни ўрнини ошириш мақсадида ўтказилди.
Қибрай туман мудофаа ишлари бошқармаси подполковник Джалилов Аъзамжон, Зангиота тумани ишлари бошқармаси подполковник Мукимов Абдулатиф Ғуломхасанович, Ангрен шахар мудофаа ишлари бошқармаси майори Ганиев Алишер Самадовичлар “Юртимизда ўрта мактабдан бошлаб олий ўқув юртларигача қамраб оладиган узлуксиз ҳарбий таълим ва ватанпарварлик тарбияси бўйича ўзига хос ноёб ва яхлит тизим яратилганлиги, Қуролли Кучлар Академияси, ҳарбий билим юртлар лицейилари ҳамда “Темурбеклар мактаби” харбий Академик лицейлари ташкил этилганлиги хақидаги” маърузалари билан сўзга чиқиб ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
Семинар сўнгида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши томонидан ҳарбий хизматчиларга ташаккурномалар ва эсдалик совғалари топширилди
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: