Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида «Ватанпарварлик ойлиги» доирасида Қувноқлар ва зукколар мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Унда Ўзбекистон Қуролли Кучлар академиясининг «Ўзбегим», Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультетининг Status, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртининг Goldэн wеенс ҳамда мезбон билим юрти курсантларидан таркиб топган «НБК» жамоалари кундалик ҳарбий ҳаётда учраб турадиган кулгили ҳолатларни саҳнада намоён этди.
«Ҳазил-мутойиба бизга хизмат қийинчиликларини енгишга ёрдам беради», «Армияга чақирув» (бирор фильм ёки анимацион фильмга овоз бериш орқали мавзуга боғлаш) ҳамда «Ҳарбий ҳаёт ҳақида эртак» шартлари бўйича курсантларнинг бадиий-ҳаваскорлик лаёқати, актёрлик, дубляжда овоз бериш, пластик ҳаракатлар маҳорати ва белгиланган вақт меъёрларига қай даражада амал қилгани ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Ҳакамлар ҳайъатининг якуний натижаларига кўра, Status жамоаси 3-ўринга муносиб кўрилган бўлса, Қуролли Кучлар академияси курсантлари 2-ўринни эгаллади. Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти курсантлари жамоаси эса биринчи поғонани банд этди. Ғолиб, совриндор ва фаол иштирокчиларга Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат ва маркази томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: