Тошкент вилоятида Ўзбекистондаги илк мультибренд автосалон очилди

Вилоят янгиликлари

     Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Ўзбекистондаги илк мультибренд автосалоннинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.

Давлат раҳбарининг жорий йил январь ойида Тошкент вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириғига биноан барпо этилган автосалон замонавий талабаларга тўла жавоб беради. 2 400 квадрат метрни ташкил қиладиган сервис ҳудудида барча шароитлар мавжуд.

Янги автосалон «ЎзАвто» компанияси таркибига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар, катта юк машиналари ҳамда эҳтиёт қисмларини сотиш билан чекланиб қолмай, уларга сервис, сотув ва даврий кафолатли техник хизмат кўрсатади.

Автосалоннинг очилиш маросимида шу йилнинг 10 декабрида сотувга қўйилган янги модель – Tracker автомобили тақдим қилинди. Қисқа муддатда мингдан ортиқ ушбу янги моделдаги автомобилларнинг сотилиши GM Uzbekistan компаниясининг катта ютуғидир.

Тадбир доирасида иштирокчилар автосалонда намойишга қўйилган автомобиллар билан танишди.

Print Friendly, PDF & Email