Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма олти  йиллигини нишонлашда касаба уюшмаларининг  иштироки

Yangiliklar

     Конституциямиз асосида мамлакатимизда миллий қонунчилик тизими, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари шаклланди. Бугунги кунда барча жабҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий салоҳиятимиз юксалиб, фуқароларимизнинг дунёқараши тобора ўсиб бормоқда. Буларнинг барчаси, энг аввало, Бош қомусимизнинг ҳаётбахш куч-қудрати натижасидир. 
Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг тинч-осойишта ҳаёти, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг мустаҳкам кафолати бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини меҳнаткашлар ўртасида кенг тарғиб этиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма олти  йиллигини нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштироки таъминланди.

Тошкент  вилояти  касаба  уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма олти йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича тадбирлар режасига мувофиқ меҳнат жамоаларида Конституциянинг халқимиз маънавий ҳаётида тутган ўрни ва аҳамиятини тарғиб этишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борилди.

Соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда, Конституцияда виждон эркинлиги тамойили мустаҳкамлаб қўйилганлиги, диний қадриятлар тикланганлиги ҳамда юртимизнинг тинчлиги ва барқарорлигига шукроналик ҳиссини оширишга қаратилган маърузалар ташкил этилди.

“Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчилар, меҳнат фахрийлари, ёлғиз қариялар, боқувчисини йўқотган ва эҳтиёжманд оилалар, меҳр-мурувватга муҳтож кишилар, ногиронлар ҳолидан хабар олиниб,, хайр-эҳсон ишларини ташкил этишда фаол иштирок этилди.

   Жорий йилнинг 4 декабрь куни Вилоят бирлашма Кенгаши томонидан Тошкент вилояти Чирчиқ Давлат педагогика институтида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси-муносиб меҳнатнинг ҳуқуқий кафолати” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир бахс мунозараларга бой бўлди.

Ёшларнинг қизиқтирган саволларига бирлашма Кенгашининг масъул  ходимлари томонидан жавоблар берилди. Ушбу тадбир ёшларда катта тасурот қолдирди.

 

Print Friendly, PDF & Email