“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин”акцияси доирасида касаба уюшмалари тадбирлари

Янгиликлар

    “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида туман, шаҳар касаба уюшмалари томонидан Меҳрибонлик уйлари ҳамда ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаблар тарбияланувчилари, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари, “Саҳоват” ва “Мурувват” уйида яшовчи кексалар ҳолидан ҳабар олинди. Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 1 декабр куни  Нурафшон шаҳри  “Диёра” тўйхонасида ўтказилган  вилоят тадбирида  иштирок этилиб, 300 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

6 декабрь куни Нурафшон шаҳридаги ногиронлиги бўлган фуқаро Ғ.Қурбоновга бирлашма Кенгаши томонидан газ плитаси тақдим этилди.

 

11 декабр куни Чилонзор туманидаги Ниҳол тантаналар мажмуасида ўтказилган тадбирда бирлашма Кенгаши томонидан 30 нафар фахрийларга совғалар тантали топширилди.

12 декабрда “Меҳржон” Маданият маркази васийлик Кенгаши билан ҳамкорликда “Туркистон” санъат саройида “Меҳржон-2018” 52-болалар фестивалида иштирок этилди. Бирлашма Кенгаши томонидан меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб интернати тарбияланувчиларига  эсдалик совғалари ва дипломлари тантанали топширилди.

Print Friendly, PDF & Email