Тошкент, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сув омборлари барпо этилади

Вилоят янгиликлари

     Ўзбекистонда сув омборлари тармоғини кенгайтириш ҳисобидан лалми ерларни ўзлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилади.                                                  Бунинг учун Тошкент вилоятида жами 45 миллион куб метр сув йиғиладиган «Паркенцой», «Қизилсой», «Тоштепа», Жиззах вилоятининг Фориш туманида «Караман», Қашқадарё вилоятида «Гулдара», «Аяқчисой», Самарқанд вилоятида «Булунғур» сув омборлари барпо этилади.

Келгуси икки йилда эса 1 миллион 200 минг гектар ернинг сув таъминоти барқарорлаштирилади, йилига 1 миллиард 700 миллион куб метр сув тежалади ва 600 минг гектар ернинг мелиоратив ҳолати яхшиланади.

Print Friendly, PDF & Email