Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Тошкент вилояти хокимлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ўртасида тузилган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2018-2020 йиллар учун Минтақавий келишувга асосан ҳар йили долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларини муҳокама қилиш учун касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг ҳокимият, бошқармалар, бўлимлар, идоралар вакиллари иштирокида «Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар» мавзусидаги Давра суҳбатларини ўтказиш белгиланган.
Тошкент вилоятидаги 22 та туман ва шаҳарларда маҳаллий ҳокимлик, молия бўлимлари, тижорат банклари, бандликка кўмаклашиш марказлари ва бошқа бир қатор ҳамкор идоралар билан касаба уюшмаларининг фаоллари иштирокида 20, 21 ва 23 ноябрь кунлари “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.
Жорий йилнинг 30 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказининг мажлислар залида ҳокимлик, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят Марказий Банк бош бошқармаси, бандликка кўмаклашиш маркази, вилоят прокуратура, вилоят молия бошқармаси ва бошқа бир қатор ҳамкор идора ва ташкилотлар билан касаба уюшмаларининг фаоллари иштирокида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.
Давра суҳбатида иштирок этган вилоят ҳокимлиги бўлим ва бошқармалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари дастурдаги мавзулар юзасидан маъруза қилишди. Сўзга чиқганлардан хокимият вакили Хасанова Наргиза Обиджоновна, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қўвватлаш йили” дастури бажарилишининг дастлабки натижалари тўғрисида маълумот берди. Вилоятимизда дастур асосида иш бошлаган ва бошлаш арафасида турган янги корхоналар, эркин иқтисодий зоналар ва ахолини иш билан таъминланиш даражаси, ишчилар учун яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида гапириб ўтди. Бундан ташқари Давра суҳбатда бюджет ташкилотларида иш ҳақи, ижтимоий ҳимоя, ва меҳнат муҳофазаси ишларини молиялаштириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ишларини ва меҳнат муносабатларини янада такомиллаштириш масалалари тўғрисида гапириб ўтилди. Давра суҳбатида иштирок этган туман (шаҳар) ҳокимлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари дастурдаги мавзулар юзасидан маъруза қилишди.
Жойлардаги давра суҳбатларида 800 нафарга яқин касаба уюшмалари фаолларининг иштироки таъминланиб, касаба уюшмалари ва иш берувчилар томонидан барча даражада ҳал этилиши лозим бўлган 50 дан ортиқ муаммоли масалалар кўтарилиб, айрим муаммолар туман миқёсида ўз ечимини топди.
Бирлашма Кенгаши томонидан жойлардан келиб тушган муаммоли масалалар таҳлил қилиниб, жами кўтарилган 25 дан ортиқ муаммолардан 20 га яқин барча (туман, шаҳар, вилоят ва республика) даражада ҳал этилиши лозим бўлган бир бирига ўхшаш муаммолар кўтарилганлиги маълум бўлди ва ушбу муаммолардан 15 таси вилоят миқёсида ўтказиладиган давра суҳбатига қўйилди.
Давра суҳбатига тайёргарлик кўриш асносида касаба уюшмалари фаоллари, туман, шаҳар тармоқ тузилмаларидан меҳнат соҳасига оид олинган таклифлар муҳокама қилинди.
Жумладан вилоят миқёсидаги давра суҳбатига муҳокамага қўйилган 15 та саволдан ташқари иштирокчилар томонидан ҳам мутасадди идоралар вакилларига саволлар берилди ва берилган саволларга вилоят мутасаддилари томонидан ваколатлари доирасида тегишли жавоблар берилди.
Тадбир иштирокчилари давра суҳбатида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифларни инобатга олиб Тошкент вилояти касаба уюшмалари фаоллари ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги бўлимлари ва бошқармалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусидаги давра суҳбатидаги маърузалари ва фикр-мулоҳазалари эътиборга олинишини ҳамда давра суҳбатида сўзга чиққанларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари умумлаштирилган ҳолда тавсиялар ишлаб чиқилиб тегишли вилоят бошқармалари, идоралар ва касаба уюшмалари ташкилотларига ижро учун юборилишини таъкидладилар.
Давра суҳбати қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: