Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор
қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини ташкил этишда Кasaba sayr” шўъба корхонаси томонидан 2019 йилнинг 19-20 январь кунлари Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини мароқли дам олишини таъминлаш мақсадида 40 нафар ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди
Бирлашма Кенгашининг ходимларини ва оила аъзоларини ҳордиқ олишларини ва қадимий обидаларга жумладан: Имом Ал Бухорий, Махдуми Аъзам, М.Улуғбек обсерваторияси, Хожа Дониёр зиёратгоҳи, Шохи-Зинда ансамбли, Ўзбекистон биринчи Президенти Ислам Каримов зиёратгоҳи, Хазрат Хизр масжиди, Биби-хоним зиёратгоҳи, Амир Темур зиёратгоҳи, “Регистон” ансамбилини зиёрат қилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари тасарруфидаги “Кasaba sayr” шўъба корхонаси томонидан ишларни самарали ташкиллаштирилиши ва малакали гидларни жалб этилиши, шинам ва барча қуллайликларга эга бўлган “Нодир Самарқанд” меҳмонхонасидаги яратилган барча қулайликлар, саёҳатларни уюштиришда тадбирлар сифатига ва саёҳатчилар хавфсизлигига алоҳида эътибор қаратилиши ишчи ходимлар кайфиятини тоғдек кўтарди.
Бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва барча тизимдаги ташкилотлар томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, меҳнат қилаётган ходимларнинг доимо рағбатлантирилиб келаётганлиги, хусусан, туризм соҳасида ҳам изчил ривожлантириш истиқболлари йўлида касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган тизимли ҳамда ҳайрли ишларда вилоят бирлашмаси Кенгашининг барча ходимлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: