Чирчиқ — Олмаота йўналишида халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди

Viloyat yangiliklari

     «Чирчиқ — Олмаота» йўналишида 2018 йил 14 ноябрь соат 17:00 дан мунтазам халқаро автобус қатнови амалга оширила бошлади, деб хабар берди Spot.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон томондан ташувчи «Узавтотранс Сервис» УК, Қозоғистон томонидан эса ташувчи «Ўрда» фирмаси хизмат кўрсатади. Йўловчилар «Vanhol» автобусларида ўз манзилларига етказилади.

Йўналишнинг масофаси 818,0 километр, қатновга сарфланадиган умумий вақт 16 соат 30 дақиқани ташкил этади. Йўл ҳақи ташувчилар томонидан Чирчиқдан Олмаотагача — 150 минг сўм, Олмаотадан Чирчиқгача эса — 6 минг тенге қилиб белгиланди.

Йўналишдаги қатнов «Туркистон» (Ўзбекистон), «Қазиғурт» (Қозоғистон) назорат ўтказиш масканлари орқали амалга оширилади.

Print Friendly, PDF & Email