2019 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди, айрим дам олиш кунлари кўчирилди

Вилоят янгиликлари

       «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Президент фармони имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда келтирилди.

Унга кўра, 2019 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

2 январь (чоршанба);

22 март (жума);

2 сентябрь (душанба).

2019 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:

5 январь (шанба) — 3 январь (пайшанба) га;

1 июнь (шанба) — 6 июнь (пайшанба) га;

7 сентябрь (шанба) — 3 сентябрь (сешанба) га;

28 декабрь (шанба) — 31 декабрь (сешанба)га.

Бюджет ташкилотларида фармонда белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини уч иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.

Print Friendly, PDF & Email