Қуйи Чирчиқда ёшлар меҳнат гузари иш бошлади

Viloyat yangiliklari

    Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманининг Уччинор маҳалласида «Ёшлар меҳнат гузари», мактабгача таълим муассасаси, баркамол авлод маркази, савдо мажмуаси каби қатор объектлар фойдаланишга топширилди, деб ёзади ЎзА.

«Ёшлар – келажагимиз» Давлат дастури доирасида бунёд этилган мазкур биноларнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Бош прокуратура, Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши масъуллари, туман фаоллари, ёшлар иштирок этди.

Маълумки, ёшларнинг фаол бизнес билан шуғулланиши учун зарур шароит яратиш, уларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислик ва бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш бўйича дастлаб пойтахтнинг Чилонзор тумани ва Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида «Ёшлар – келажагимиз» Давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилган эди.

Мазкур жараёнда 102 минг аҳоли, жумладан, 42 мингдан зиёд ёшлар истиқомат қилувчи Қуйи Чирчиқ туманида республика ишчи гуруҳи томонидан туман ёшлари билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг хоҳиш ва истаклари, қизиқишлари, муаммолари ўрганилган эди.

Print Friendly, PDF & Email