“Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Yangiliklar

    2018 йилнинг 10 ноябрь куни “Тиббиёт ходимлари куни” байрами муносабати билан Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва ҳамкор ташкилотлар томонидан Ўртачирчиқ туманидаги “Диёр” тўйхонасида вилоятда кўп йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган, тиббиёт ходимларини кўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда 300дан ортиқ фахрий ҳамда фаол шифокорлар   иштирок этди.

      Вилоятда узок йиллар давомида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларига Касаба уюшмалари томонидан “Бўстон” санаториясига 6 (олти) дона бепул йўлланмалар,  33 нафар фахрий ҳамда фаол шифокорлар эсдалик  совғалар  билан тақдирландилар.

  Мазкур тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари, санъаткорлар иштирок этдилар. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй, қўшиқлар тадбирга янада жозиба бағишлаб, иштирокчиларга хуш кайфият улашди.

Print Friendly, PDF & Email