«Тил – бебаҳо бойлик» мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Yangiliklar

       21 — октябрь “Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган куни” муносабати билан 2018 йил 20 октябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани «Мингчинор хизмат курсатиш касб-ҳунар коллежи» ҳамда 29-умумтаълим мактабда  “Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун” муносабати билан “Тил – бебаҳо бойлик” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тил миллатнинг миллат эканлигини англатувчи асосий воситаларидан биридир. Ҳар бир мамлакатнинг байроқ, герб, мадхия сингари давлат рамзларини белгиловчи энг мухим омилларидан бири, унинг миллий тили ҳисобланади. Шунинг учун хар бир халқ ўз тили тараққиёти учун қайғуради, унинг истиқболи йўлида барча имкониятни яратишга интилади.

       Тадбирда «Давлат тили ҳақида қонунлар бўйича саволлар», «Тил ҳақида мақоллар», «Сардорлар ўртасида савол-жавоб», «Тил мадҳи» шартлари бўйича ўз билимларини синадилар. Бахсларни ҳайъат аъзолари назорат қилиб баҳолаб боришди. Коллеж ўқувчилари томонидан саҳна кўринишлари, ватанни мадҳ этувчи қўшиқлар намойиш этилиб тадбирга жозиба бағишлади.

       Тадбирда фаол қатнашган ўқувчиларга Куйичирчик тумани таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email