Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг ёшларга оид сиёсатини амалга оширишдаги қўшимча чора-тадбирлар Дастурига асосан, жорий йилнинг 24 октябр куни Ўртачирчик туманида Тошкент вилояти ёшлар бирлашмалари хотин-қизлар комиссия раислари ўртасида «Ҳалқаро ва миллий меҳнат стандартлари» мавзусида ўқув-семинари ўтказилди. Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг малакали мутахассислари, Тошкент вилоятининг бандлик бош бошқармаси мутахассислари томонидан корхона ташкилотларда меҳнат қилаётган ёшларга ва аёлларни ижтимоий-иктисодий, ҳуқуқий ва меҳнатга оид манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги билим даражаларини оширишга қаратилган маърузалар эшитилди. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 7-моддасида Мажбурий меҳнатнинг тақиқланиши, Ҳалқаро Меҳнат Ташкилоти Бош Конференциясининг 40-Сессиясида қабул килинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 30 августидаги 498-1-сон Қарорига мувофик ратификация килинган «Мажбурий меҳнатни тугатиш тўгрисида»ги 105-Конвенция ҳақида маърузалар, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларини белгиланганлиги, меҳнатни муҳофаза қилишда ёшларга ва аёлларга шарт шароитлар яратилиш бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатишни таъминлаш юзасидан талаблар киритиш, бошқа давлат бошқаруви органларининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари белгиланиши назарда тутилаётганини роликлар орқали изоҳлаб берди. Ўқув-семинар ишида вилоятдан 85 нафар ёшлар билан ишлаш ва хотин қизлар комиссия раислари иштирок этишди. «Ўқув-семинарда мажбурий меҳнатга барҳам бериш, меҳнат қонунчилигида ёшларга ва аёлларга берилган имтиёзлар тўгрисида, ижтимоий шериклик давр талаби эканлиги ва меҳнат соҳасидаги билим даражаларини оширишга эришилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: