Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси билан бирга турли тармоқларда меҳнат қилиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган турфа касб эгалари меҳнатини қадрлаш, ўзгаларга ўрнак сифатида муносиб рағбатлантириш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда.
2012 йилдан буён ҳар 2 йилда бир марта кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган турли касб эгаларини рағбатлантириш мақсадида “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказиб келинмоқда.
Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан 2018 йилнинг 12 октябрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги “Ўқув маркази” биносида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган, ўз соҳасида салмоқли ютуқларга эришган, “Устоз-шогирд” анъаналарига асосан ўз касбининг сир-асрорларини ёшларга ўргатиб, ўз соҳасининг малакали давомчиларини тайёрлаётган, меҳнат жамоаси орасида обрў-эътиборга эга бўлган, вилоятда турли соҳаларда олиб борилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тўғри англаб, уларни доимо қўллаб-қувватлаб келаётган касб эгалари фидокорона меҳнатлари билан юрт равнақига ҳисса қўшаётган ва бу йўлда изланиш, ташаббус кўрсатишдан тўхтамаётган, ижтимоий шериклик асосида халқимизнинг ижтимоий—иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида юқори натижаларга эришаётган турли соҳа ходимлари ўз касбининг фидоий ва жонкуярлари, фидокорона меҳнатлари билан юрт равнақига ҳисса қўшаётган 50 нафардан ортиқ “Ўз касбининг моҳир эгалари” Тошкент вилояти босқичи ғолиблари деб топилди.
“Ўз касбининг моҳир эгалари” Тошкент вилояти босқичи ғолибларини тақдирлаш тадбирини Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Муроджон Лазизович Носиров кириш сўзи билан очиб берди ва ғолибларни табриклади.
“Ўз касбининг моҳир эгалари” Тошкент вилояти босқичи ғолиблари бирлашма Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: