Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси давлатимиз эътиборида

Yangiliklar

 Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш орқали кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун ўзсамарасини бериб, ҳалқимиз турмуш даражасидаги ижобий ўзгаришларда акс этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойлардаги кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволи ўрганилиб, унинг натижаларига кўра уй-жойга, маиший техника жихоздларига эхтиёжи бор, яшаш жойларини таъмирлаш, тиббий хизмат борасида амалий ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилди. Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жорий йилнинг 25 сентябрь куни Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Юқоричирчиқ тумани Янгиҳаёт МФЙ Ёшлик кўчаси 3-уйда истиқомат қилувчи Раъно Баратовага саломатлигини тиклаш мақсадида  дори-дармонлар тўплами манзилли етказилди.

    Президентимиз томонидан биз каби оддий, ижтимоий ҳимояга мухтож одамларга жуда катта эътибор ва ғамхўрликлар кўрсатилмоқда. Бунинг натижасида хонадонларимизга файзу-барака кирди, кўнгилларимиз нурга тўлди. Энг муҳими оддий одамларнинг ҳаётга бўлган ишончи, муҳаббати ортиб бормоқда,-дейди Раъно Баратова.. Бундай эътибордан давлатимиз раҳбарига чексиз  миннадорчилигимизни билдирамиз.

Бу каба хайрли ва эзгу ишлар энг аввало оилаларда, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат  муҳитини янада мустаҳкамлаш, аҳоли турмуши сифатини оширишга хизмат қилиши, айниқса ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд инсонларнинг мушкулини осон қилиб, кўнглини тоғдек юксалтираётгани муҳим касб этади.

Print Friendly, PDF & Email