Олмалиқ шаҳрида фидоий ўқитувчилар тақдирланди

Янгиликлар

   2018-йил 30-август куни Олмалиқ шаҳрининг Мактабгача таълим бўлимида анъанавий август анжумани бўлиб ўтди. Анжуманни шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Ахмедов очиб берди. Анжуманда 2017-2018 йилларда амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди ва 2018-2019 ўқув йиллари давомида амалга оширилиши лозим бўлган режалар устида келишиб олинди. 2017-2018 ўқув йиллари  давомида  меҳнат фаолиятида наъмунали ва илғор меҳнат қилган ходимларга Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олмалиқ шаҳар кенгаши раиси Бобомурод Мусаев Қосимович томонидан қимматбахо совғалар тақдим этилди.

 

Print Friendly, PDF & Email