Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2018 йил 24 августдаги 13-07 “с”-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишлаб “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди! ҳамда “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четдан қолмасин” шиориостидаги тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлан мақсадида, Мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида жонини фидо қилган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар идораларининг оилалари, вилоятдаги “Саҳоват” уйида яшовчи нуронийлар, касаба уюшмалари тизимларида ишлаб кетган фахрийлар ҳолидан хабар олиниб, улар моддий ва маънавий қўллаб-қувватлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами муносабати билан мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимларининг 43 нафари оилаларидан хабар олиниб, манзилли моддий ёрдам кўрсатилди.
Биз доимо эътибордамиз. Бундай ғамхўрликлардан оиламиз номидан Давлатимиз раҳбарига ўз ташаккуримизни билдирамиз -деди. Тошкент тумани А.Навоий жамоа хўжалиги Гулистон кўчаси 65-уйда истиқомат қилган катта сержант Абдужамил Бойжоновнинг турмуш ўртоғи Дилором Бойжонова Дарҳақиқат, бизнинг мамлакатимизда Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четдан қолмайди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: