Тошкент вилояти фуқаролари билан сайёр учрашувлар ва очиқ мулоқот

Viloyat yangiliklari

  Жорий йилнинг 6-июль куни Ангрен шаҳрида, 13-июль куни Олмалиқ шаҳрида, 20-июль куни Оҳангарон шаҳрида, 27-июль куни Оҳангарон туманида, 3-август куни Бекобод шаҳрида, 10-август куни Бекобод туманида, 17-август куни Паркент туманида, 24-август куни Янгийўл туманида, 7-сентябрь куни Тошкент туманида аҳоли билан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармасининг ташаббуси билан маҳалла вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар бўлиб ўтди.
Сайёр қабулларда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи ва тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Очиқ мулоқотларда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи пенсия қонунчилигида рўй бераётган ўзгаришлар ва янгиликлар хусусида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Сайёр қабуллар давомида фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар, саволлар ва таклифларга мутахассислар томонидан тўлақонли жавоблар қайтарилди.

Print Friendly, PDF & Email