Вазирлар Маҳкамасининг 19 майдаги 377-сонли «Ўзбекистон Республикаси Йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан 8 сентябрь «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни»да Тошкент вилояти ҳудудидаги 45 та йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс, 14 та автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳамда 22 та автотурагоҳда жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда ҳайдовчилар ва масъул ходимлар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларини барвақт олдини олиш, йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича тарғибот суҳбатлари ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га Тошкент шаҳар ИИБ маълум қилди.
Шунингдек, тарғибот кунида қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда 23 та жамоат транспортига видеорегистраторлар ўрнатилди, бу ҳам бўлса автомобиль йўлларида ҳайдовчилар томонидан содир этилаётган қоидабузарликларга тегишли чоралар кўрилишида ҳамкорлик йўлга қўйилиши таъминлайди.
Ўз навбатида, жисмоний шахсларга тегишли бўлган ва хонадонларда йиллар давомида фойдаланиш учун яроқсиз ҳолда бўлган 16 та транспорт воситалари аниқланиб, ўрнатилган тартибда ДЙҲХ хизмати рўйхатидан ўчирилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар давомида йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланаётган 37 нафар ҳайдовчилар аниқланиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: