2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Ш.М.Мирзаёв томонидан қабул қилинган Республикамизда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган қатор Қарор ва Фармонлари ижросида касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.
Жумладан, 2018 йилнинг 6 ойи давомида Бирлашма Кенгаши томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган 10 минг 147 нафар ишчи – ходимлар, уларнинг оила аъзолари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, каби тарихий шаҳарлар ҳамда ўз ҳудудларидаги диққатга сазовор қадамжоларга саёҳатлари ташкил қилинди. Ушбу саёхатлар «Касаба сайр» Унитар Корхонаси хамда вилоятдаги хусусий корхоналар орқали ички туризм ривожланиб бормоқда.
Жорий йилнинг 21-23 август кунлари Қурбон Ҳайити айёми байрами ҳамда 31 август — 4 сентябр кунлари Мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрами муноса-бати билан вилоят тармоқлар кесимида жумладан: Агросаноат мажмуи касаба уюшмалари, Истеъмол товарлари касаба уюшмалари, Давлат муассасалари, Соғлиқни сақлаш ҳамда таълим ва фан муассасалари касаба уюшмалари ходимлари томонидан, жами: 6 мингга яқин ишчи — ходимлар ва уларнинг оила аъзолари сайёҳатлари уюштирилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: