Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишлаб амалга оширилган, “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди

Yangiliklar

  Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 2018 йил  25 июлдаги 12-22 ”с”-сонли қарори асосида Мустақилликнинг 27 йиллиги муносабати билан 18-19 август кунлари ўтказилган ободонлаштириш ва тозалик ойлигида ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарида касаба уюшмалари фаол иштирок этди.

  Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари биноларининг пештоқларини  Мустақилликнинг 27 йиллиги акс этган баннер ва плакатлар билан безаш ишлари  олиб борилди.

  Байрам кунлари арафасида Тошкент, Зангиота, Юқоричирчиқ, Паркент, Янгийўл туман Агросаноат, Соғлиқни сақлаш, Таълим муассасалари, Давлат муассасалари, Истеъмол товарлари тармоқ касаба уюшмаларининг 1847 нафар ходимлари ва оила аъзоларининг ўз ҳудудида ва тарихий шаҳарларга 21-23 август кунлари бошланғич ташкилотларнинг ишчи-ходимлари ва фахрийларининг саёҳатлари уюштирилди.

    “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди!” шиори остида мустақилликни ҳимоя қилиш йўлида жонини фидо қилган ҳарбий хизматчиларни хотирлаш мақсадида 9117-сонли ҳарбий қисм билан“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деб номланган тадбир ўтказилди.

    Мустақиллик йилларида  хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимлари оилаларини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Бирлашма Кенгашининг 2018 йил 24 августдаги 13-07 “с” сонли раёсат қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами муносабати билан “Ватан фидойи фарзандларини унутмайди!  шиори остида мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимларининг 43 нафар оиласига касаба уюшма бюджети ҳисобидан 500 (беш юз) минг сўмдан жами 21 500 000 (йигирма бир млн. беш юз минг) сўм миқдорда манзилли моддий ёрдам кўрсатилди. Тошкент вилоятида кўп йиллар давомида фаолият юритиб, нафақага чиққан 11 нафар фаҳрийларга моддий ёрдам ва маънавий ёрдам  берилди.

  Кам таъминланган, эхтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногиронларни парвариш қилаётган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида 1минг 540 нафар оилага маиший техника ажратилди.. 77 нафар фуқарога тиббий хизмат кўрсатилди. Ҳозирги кунда 60 нафар кам таъминланган оилаларни уй жойини таъмирлашда касаба уюшмалари фаол иштирок этмоқдалар.

   Ишлайдиган кам таъминланган, кўп болали олис ва чекка ҳудудларда, мураккаб иқлим шароитида яшовчи оилаларнинг 15 нафар аёлларига касаба уюшмалари тизимидаги “Умид  гулшани ” санаторийларга бепул йўлланмалар ажратилди.

      Меҳнат жамоаларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган эзгу ғояни ўзида мужассам этувчи маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

    Ёз мавсумида “Кимёгар” “Келажак”, “Ёшлик”, “Ниҳол “Цементчи”, Халқ таълими бошқармасига қарашли “Сижжак”, “Камалак”, “Янги авлод”, “Офтобжон” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Мустақиллик менинг тақдиримда”, “Шу Ватанга бордир менинг керагим”, “Озод элнинг ўғлиман, обод элнинг ўғлиман” номли маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

      Жорий йилнинг 29 август куни  Оҳангарон туманидаги “Саховат” уйида “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди ҳамда Саховат уйида истиқомад қилувчи 2 нафар  ногиронга ногиронлик аравачаси  тантанали топширилди.

   “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этишга қаратилган “Обод қишлоқ одамларининг қалби ҳам обод, маданияти ҳам маънавияти юксак бўлади!” мавзусида Қуйичирчиқ, Чиноз ва Зангиота туманларида ўтказилган тадбирларда иштирок этилди.

   Меҳнат жамоаларида “Мустақиллик  йилларида эришган энг катта бойлигимиз – ҳалқимизнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик”, “Мамлакатимизда олиб борилаётган  ижтимоий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти” мавзуларида 5000га яқин бошланғич ташкилотларда “Маънавият соатлари” ўтказилди.

 Жойлардаги миллий-маданий марказлар вакиллари билан ҳамкорликда “Тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик–бебаҳо неъмат”, “Ўз уйингни ўзинг асра”, “Эътиқодлар хилма-хил, мақсадлар муштарак” мавзуларида маданий-маърифий тадбирларда иштирок этилди.

Print Friendly, PDF & Email