Жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Соғлом оила” спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.
Меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларининг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилаётган мусобқаларнинг Зангиота туман босқичи кўтаринки руҳда ўтди. Унда корхона, ташкилот, муассасалардаги мехнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари спортнинг оммавий 8 та тури бўйича беллашди.
Ушбу тадбир барча туманларда уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда. Оилаларнинг спортга қизиқиши ўзгача. Буни уларнинг мусобақалардаги фаоллиги ҳам кўрсатиб турибди.
Оила-аъзоларимнинг спортга меҳри ўзгача. Чунки спорт инсонни жисмонан соғлом қилиш баробарида маънан баркамол этиб тарбиялайди. Ўзим ўқитувчиман. Тумандаги 56-умумтаълим мактабда тарих фанидан дарс бераман, – дейди Гулнора Низаҳунова. – Биз ҳам оиламиз билан қатнашаяпмиз. Оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилаётган ушбу мусобақа ташкилотчиларига раҳмат айтамиз.
– Ҳозирда 5-синфда ўқийман, – дейди оиланинг кичик аъзоси Абдураҳим Носиров. – Мусобақа ҳақида айтишганда хурсанд бўлиб кетдим. Чунки бу орқали ҳам маҳоратимни ошираман, ҳам кўплаб дўстлар орттираман.
Мусобақа натижаларига кўра, Муборовлар оиласи биринчи бўлди. Усмоновлар оиласи иккинчи, Қувватовлар оиласи учинчи ўринларни қўлга киритишди.
Айниқса, таниқли хонандаларни чиқишлари мусобақага ўзгача файз бағишлади.
Маданий, маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Ш.Одилхонова
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: