Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 21—22 август кунлари нишонланади

Viloyat yangiliklari

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами жорий йилнинг 21—22 август кунларида нишонланади.  «Дарё» манбаси хабар беришича, бу ҳақда Қурбон ҳайитини нишонлаш ва ҳашар ўтказишга бағишланган видеоселектор йиғилишида Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилган.

   Қурбон ҳайити муносабати билан ҳайит намози ўқиладиган 2 мингга яқин масжидларда, 8,5 мингдан ортиқ муқаддас қадамжоларда, қабристонларда, шунингдек, истироҳат боғлари, бозорлар ва одамлар гавжум бўладиган жойларда аҳоли учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш вазифаси қўйилди.

    Қурбон ҳайити намози ўқиладиган барча масжидларда фуқароларнинг ибодат қилишлари учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш масаласи кўтарилди. Маҳалла фаоллари, айниқса ёшларни жалб этган ҳолда, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, нуроний ва ёлғиз кексаларнинг хонадонларига бориб холидан хабар олиш; бозорларда савдо хизматини юқори савияда йўлга қўйиш, нарх-навонинг сунъий равишда ошишининг олдини олиш тадбирларига алоҳида эътибор қаратиш;

     ҳар бир туман, маҳалла, овул ва қишлоқлардаги ёрдамга муҳтож ногиронлар, ёлғиз кексалар, боқувчисини йўқотган фуқаролар, кам таъминланган оилаларга ҳамда «Меҳрибонлик», «Мурувват», «Саховат» уйларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш чораларини кўриш;

     Қурбон ҳайити куни масжидларда тез тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш; жойларда ташкил этиладиган савдо расталари ва умумий овқатланиш шохобчаларида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш вазифалари қўйилди.

     Қурбон ҳайти муносабати билан ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар (ногиронлар, етимлар, ёлғиз кексалар, нафақахўрлар, кам таъминланган ва кўп болали оилалар)га давлат томонидан ажратилган нафақаларнинг ўз вақтида тарқатилишини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш, аҳоли байрамни тинч ва осойишта кутиб олиши учун керакли барча зарур шароитларни яратиш, ҳайит номози ўқилиши белгиланган масжидларда жамоат тартибини сақлаш, тадбирлар пайтида масжидлар атрофида автортанспорт воситаларини тартибли жойлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилди.

Print Friendly, PDF & Email