2018-2019 йилларда Тошкент вилоятида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, 2018-2019 йилларда Тошкент вилоятида иқтисодиёт тармоқлари бўйича жами қиймати 7 069 286 млн. сўмлик 341 та лойиҳа амалга оширилади.
Мазкур лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 12 278 та янги иш ўрни яратилади.
Хусусан, Оққўрғон туманида ип-калава ва газлама маҳсулотларини ишлаб чиҳариш цехларини ташкил этиш ташкил этиш орқали (лойиҳа қиймати 347 200 млн сўм) жами 950 киши иш билан таъминланади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: