Оҳангарон туманидаги 54-умумий ўрта таълим мактабида меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди

Янгиликлар

????????????????????????????????????

Жорий йилнинг 9 февраль куни Оҳангарон туманидаги 54-умумий ўрта таълим мактабида ҳам муассасанинг 2015-2017 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда барча ишчи-ходимлар, мактаб маъмурияти ва туман кенгаши раиси Г.Салимовалар иштирок этишди. Мактаб директори Наргиза Мамасидиқова ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Наргиза Қосимовалар муассасанинг 2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2015 йилдаги ижроси бўйича меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида барча йиғилганлар учун маълумот берди ҳамда жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия томонидан текширув далолатномаси ўқиб эшиттирилди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан иштирокчилар сўзга чиқишди ҳамда йиғилиш сўнгида тегишли қарорлар қабул қилиниб, жамоа шартномасининг 2016 йилда бажарилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

????????????????????????????????????

????????????????????????????????????

Print Friendly, PDF & Email