Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғисида”ги Қонуни лойиҳаси муҳокамаси

Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси, туман, шаҳар кенгашлари билан ҳамкорликда Тошкент вилоят педагог кадрларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти мажлислар залида Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни (янги таҳрири) лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси, Тошкент вилояти таълим муассасалари иш берувчилари (мактаб директорлари ва мактабгача таълим муассасалари мудиралари), Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман, шаҳар кенгашлари раислари ва ўқитувчилар иштирок этишди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси А.К.Шадманов иштирок этиб, тадбирни очиб берди.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси депутати С.Т.Турғунов ҳам иштирок этиб, йиғилганларни Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаг”ги Қонуни (янги таҳрири) лойиҳаси билан таништириб, киритилаётган ўзгаришлар ҳақида сўзлади.

Анжуманда Ўзбекистон Рсепубликаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Б.Х.Данияров ҳам иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг аҳамияти ҳақида сўзлади.

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаг”ги Қонуни (янги таҳрири) лойиҳаси юзасидан таклиф мулоҳазаларни Ўзбекистон Рсепубликаси Халқ таълими вазирлигидан иштирок этган Бош юристконсульт С.Б.Мирзаазимов сўзлади.

Таълим, фан маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Тошкент вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Р.Ю.Газиева таълим муассасалари Жамоа шартномалари меҳнат муҳофазаси ва унга киритилаётган битимларга бюджет ташкилотлари учун маблағ ажратиш зарурлиги ҳақида таклифларни берди. Давра суҳбати қизғин мунозаралар билан ўтиб йиғилганлар саволларига маърузачилар томонидан жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email