Ангрен шаҳрида жойлашган Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий шаҳарчада бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун замонавий талаблар асосида қайта таъмирланган ётоқхона тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Ётоқхонани топшириш маросимида сўзга чиққан Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони генерал-майор Баҳодир Қурбонов ҳамда Ангрен шаҳар ҳокими Ҳакамжон Абдулазизов Ўзбекистонда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш, турмуш тарзини янада яхшилаш, фарзандларининг таълим олишлари учун яратиб берилаётган кенг кўламли ислоҳотларга муносиб хизмат қилиш хусусида тўхталиб ўтди.
Қайта таъмирланган ётоқхона ҳудудида болалар ўйингоҳи мажмуаси қурилган бўлиб, у ҳарбий хизматчилар фарзандларининг бўш вақтларини мароқли ўтказишини таъминлайди.
Ҳарбий оркестр куй-садолари остида 64 нафар ҳарбий хизматчи оиласига турар жой калитлари тантана билан топширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: