Тошкент вилоятида бешта туристлар ахборот маркази очилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади ЎзА.
Хусусан, Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон—Ангрен тоғ кластерларида ва Юқоричирчиқ туманида инновацион «Туристлар ахборот марказлари» барпо этиш режалаштирилган. Режага мувофиқ Бўстонлиқ туманининг Ҳожикент ҳудудида, Оҳангарон—Ангрен тоғ кластери ҳудудида, Ангрен—Янгиобод йўлида намунавий, замонавий, барча қулайликларга эга «Туристлар ахборот маркази» қурилиш ишлари тугатилди. Ушбу инновацион мобил ахборот пунктлари орқали туристларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш, онлайн авиа ва темир йўл чипталарини сотиб олиш, меҳмонхона брон қилиш, такси чақириш, умумий овқатланиш шаҳобчалари ва бошқа объектлар тўғрисида маълумот билан таъминлаш назарда тутилади.
Биринчи мобил ахборот пункти Ангрен—Янгиобод йўлида яқин кунларда ишга туширилади. Марказда зарурий мебел ва анжомлар билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Марказ атрофида инфратузилма ривожланган бўлиб, туристларга турли хил хизматлар таклиф этилади. Йил охиригача яна учта ана шундай марказ Бўстонлиқ ва Паркент туманларида очилиши режалаштирилган.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: