Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳани ривожлантириш орқали кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бериб, ҳалқимиз турмуш даражасидаги ижобий ўзгаришларда акс этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойлардаги кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволи ўрганилиб, унинг натижаларига кўра уй-жойга, маиший техника жихоздларига эхтиёжи бор, яшаш жойларини таъмирлаш, тиббий хизмат борасида амалий ёрдамга муҳтож оилалар аниқланиб аҳолининг кам таъминланган тоифаларига беғараз ёрдам кўрсатиш бўйича ҳудудий манзилли дастурлар ишлаб чиқилди. Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жорий йилнинг 9 июнь санасида Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши масъул ходимлари, туман ҳокимлиги, туман маҳалла жамғармаси билан биргаликда Юқоричирчиқ туманидаги 70 та ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар газ плита ва газ балонлари билан таъминланди.
Президентимиз томонидан биз каби оддий, ижтимоий ҳимояга мухтож одамларга жуда катта эътибор ва ғамхўрликлар кўрсатилмоқда. Бунинг натижасида хонадонларимизга файзу-барака кирди, кўнгилларимиз нурга тўлди. Энг муҳими оддий одамларнинг ҳаётга бўлган ишончи, муҳаббати ортиб бормоқда,-дейди Балиқчи маҳалласида истиқомат қилувчи Арофат Зиннурова. –Хонадонимизга бориб, ижтимоий-иқтисодий аҳволимизни ўрганишди ва мана бугун бизнинг оилага замонавий газ плитасини ҳадя этдилар. Бундай ажойиб совға учун давлатимиз раҳбарига миннадорчилигимиз чексиз.
Бу каба хайрли ва эзгу ишлар энг аввало оилаларда, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, аҳоли турмуши сифатини оширишга хизмат қилиши, айниқса ижтимоий-иқтисодий муаммолари мавжуд инсонларнинг мушкулини осон қилиб, кўнглини тоғдек юксалтираётгани муҳим касб этади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: