Жамоа шартномаси бажарилиши конференцияда муҳокама қилинди

Yangiliklar

1

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасида жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши ва 2016 йил “Соғлом она ва бола” йилига қўшимчалар киритиш бўйича меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда барча тасарруфдаги ташкилотлардан таклиф қилинган делегатлар ва тиббиёт бирлашмаси ишчи-ходимлари иштирок этди.

Жамоа шартномаси тадбирларининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси Бош шифокори, касаба уюшма қўмитаси раиси ва Меҳнат муҳофаза бўйича мутахассиси қилинган ишлар тўғрисида ҳисоботлар берди. Жамоа шартномасининг 2015 йилда бажарилиши йиғилганлар иштирокида қизғин муҳокама қилиниди ва 2016 йил “Соғлом она ва бола” йили муносабати билан жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

2

Print Friendly, PDF & Email