Тошкент Жанубий вокзалида Қорақалпоғистонлик 200 ва Хоразмлик 450 ўғил-қиз тантанали кутиб олиниб, Тошкент вилоятининг Паркент ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги “Бойчечак” ҳамда “Меҳржон” оромгоҳларига кузатилди.

Yangiliklar

      Бу йил ёзги мавсумда мамлакатимиздаги 1 минг 313 болалар оромгоҳида 300 мингдан ортиқ болалар мазмунли ҳордиқ чиқариб, соғломлаштирилади. Айни кунларда ҳудудлардаги барча оромгоҳлар махсус жадвал асосида ўғил-қизларни қабул қилмоқда.
Дунёда бола кулгусидан-да ортиқ бахтнинг ўзи йўқ. Жажжиларнинг кўзлари ҳамиша қувончдан порлаб туриши учун барча шароитлар яратилган диёримизда келажагимиз эгалари, эртанги кун бунёдкорларининг соғлиғи, таълим-тарбияси ҳамиша эътиборда. Уларнинг ёзги таътилни кўнгилли ўтказишида ҳар йили катта тайёргарлик кўрилади. Бу йилги тараддуд эса аввалгиданда ўзгача бўлди.

       6 июнь эрта тонг: Тошкент Жанубий вокзали мавсумга масъул этиб бириктирилган давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари, Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ходимлари билан гавжум. Улар оромгоҳларга дам олиш учун келаётган Қорақалпоғистон ва Хоразмлик 650 нафар ўғил-қизни кутиб олишга чиқишган.
Орада икки соатлик фарқ билан поездлар Тошкент Жанубий вокзалига кириб келди. Болажонлар вагонлардан ҳаяжон оғушида хушкайфиятда туша бошлади. Уларни олдинда Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги сўлим масканларда жойлашган “Бойчечак” ва Ўртачирчиқ туманидаги “Меҳржон” оромгоҳлари қучоқ очиб турибти.
-Оромгоҳимиз тўрт навбатда болаларни қабул қилади, бунинг учун ҳамма шароитлар яратилган,- дейди “Бойчечак” болаларни соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари Миршоҳид Миракмалов. Бугун биринчи навбатга Оролбўйидан 325 нафар дам олувчини қабул қиляпмиз.– Ёзги таътилни “Бойчечак” оромгоҳида ўтказишимдан хурсандман, – дейди Нукус шаҳридаги 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси Элдорбек Назарбоев. – Янги дўстлар билан танишиб, вақтимизни мазмунли, эсда қоларли таассуротларга бой тарзда ўтказишга ишонамиз.- Бу кунни жуда интиқ кутгандим. Йўлда дўстларим билан шеърлар айтишиб, ўйин-кулгу билан қандай етиб келганимизни билмай қолдим. Чарчоқ хам сезилмади, — дейди Нукус шаҳридан Гулсанам Болтабоева. – Аввалги йилларда борган дўстларим таасуротлари билан ўртоқлашиб, мени жуда қизиқтириб қўйишганди. Қизиқарлои ўйинлар, шоир-ёзувчилар, спортчилар, санъаткорлар билан учрашувлар ўтказилади, тоғ бағрида ўтган ўтган онлар асло ёдимиздан чиқмайди, дейишганди. Уларга ҳавасланиб “Меҳржон” оромгоҳига, албатта, бораман деб кўнглимга туккандим. Мана, ниятим амалга ошди. Бундан хурсандман.Жорий йилнинг ёзги мавсумида Тошкент вилоятидаги 19 стационар оромгоҳга 15 минг 722 нафар, Оролбўйидан келадиган 1 минг 760 нафари болалари соғломлаштириш оромгоҳларида дам олдирилиши режалаштирилган, шунингдек, ўқув муассасаларида ташкил этилган кундузги дам олиш масканларига 18 мингга яқин ўқувчилар жалб этилади. Касб-ҳунар коллежларининг 700 нафар ўқувчилари учун 10 та «Меҳнат ва дам олиш» соғломлаштириш оромгоҳи фаолияти ташкил этилган. Таътилда болаларнинг мириқиб дам олиши учун қизиқарли маданий-маърифий, спорт тадбирлари ўтказилади. Таниқли ижодкорлар билан учрашувлар, турли танловлар ва табиат қўйнига саёҳатлар уюштирилади.

Print Friendly, PDF & Email